» » "NIKAMI CORPORATION LTD" компанияси билан онлайн мулоқот ўтказилди

"NIKAMI CORPORATION LTD" компанияси билан онлайн мулоқот ўтказилди

   Кеча, 10 июнь куни  Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси, Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, туман ҳокимининг ўринбосари Д. Умирзоқов , "Яшил шаҳар" хусусий корхонаси раҳбари А. Аҳмедов ва Испания қироллигининг "NIKAMI CORPORATION (PTE.) LTD"  компанияси ўртасида видеоконференцалоқа ўтказилди. Унда Тойлоқ туманида  "Замонавий иссиқхоналар иншоотларини йиғиш учун металл конструкциялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси бўйича онлайн музокаралар олиб борилди.
    Онлайн мулоқот чоғида томонлар ўзаро фикр алмашишди ҳамда келажакдаги режалар ва лойиҳани амалга ошириш борасида келишиб олинди.
  Шунингдек,   суҳбат давомида Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров туманнинг инвестиция жозибадорлиги,  ишбилармонлик муҳитининг  такомиллашаётгани, ҳудудда қулай инвестициявий иқлим яратилаётгани, тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитлари тубдан яхшиланаётгани ҳақида маълумот бериб ўтди.

комментариев