
Архив – ҳужжатлар сақланадиган жой идоралар ва ташкилотлар, шунингдек айрим шахслар иш фаолияти давомида тўпланган ҳужжатлар мажмуаси деган маънони англатади. Тарихнинг гувоҳлик беришича бизнинг юртимизда илк марта 1919 йилнинг 5 ноябрида Туркистон Ягона Давлат Архив жамғармаси ва Маориф Халқ комиссарлиги қошида Архив ишлари Марказий бошқармаси ташкил этилган. Кейинги йилларда унинг фаолияти такомиллашиб борган.1930 йилда Ўзбекистон Марказий архив Бошқармаси ташкил этилган 1961 йилда Архивлар бошқармаси ташкил этилиб, Министрлар Советига буйсундирилди.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда бугунги кунда жами 77 давлат архиви мавжуд бўлиб ҳозирги кунда уларда 6 миллионга яқин ҳужжатлар, жумладан 360 мингдан ортиқ сурат ҳужжатлари, 14 мингга яқин овозли ҳужжатлар ва 17 ярим мингга киноҳужжатлар сақланади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Архивлар иши Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Президентимиз қарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тартибга солинади ва шулар асосида иш олиб борилади. Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари тўғрисида»ги Қонунлари ҳамда ВМнинг бир неча қарори шулар жумласидандир.

Айни пайтда, архивда 6 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. 2020 йил давомида Фуқаролардан 842та сўровлар тушган шундан 782 тасига ижобий жавоб берилган ва 60таси ижрода кўриб чиқиляпти. Сўровларни кўриб чиқишда архив ходимларидан Зулхумор Элмуродова ва 1-даражали архивчи Азизбек Жахбаровлар фидойилик кўрсатишмоқда. Шундай захматкаш ходимларимиз бор экан, астойдил меҳнат қилиб, белгиланган йиллик режаларимизни ортиғи билан бажаришга ишончимиз комил.
Бахтиёр Қодиров,
туман ШТҲД архиви ҳисобчиси.
туман ШТҲД архиви ҳисобчиси.
комментариев