» » ЭНДИ НОШИРЛИК ВА МАТБАА ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ГУВОҲНОМА ОЛИШ ШАРТ ЭМАС

ЭНДИ НОШИРЛИК ВА МАТБАА ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ГУВОҲНОМА ОЛИШ ШАРТ ЭМАС

Хабарингиз бор, яқинда Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор қабул қилинди.
Ушбу қарорга кўра, энди юридик шахслар ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганлиги ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиб бориши керак.Ушбу фаолият турлари билан шуғулланувчи шахслар эса махсус гувоҳнома олмасдан, ваколатли давлат органини, яъни Агентликни хабардор қилиб, фаолият олиб бориши мумкин.

Дарвоқе, ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Шу кунларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлиги ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш чоралари кўрилмоқда. Бу ишлар якунига етказилгач, фуқаролар давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш орқали ёки онлайн тарзда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабардор қилиш имконига эга бўладилар.
                                                                      
                                                                                  Ш.АҲАТОВ,
Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси.

комментариев