
Конференцияда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ғолибжон Рустамов, касаба уюшмасининг туман Кенгаши раиси Нўъмон Жумабоев ҳамда тумандаги бошланғич ташкилотлардан сайланган делегатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Конференция ишини Республика маънавият ва марифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов олиб борди.
Конференция кун тартибида қатор масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама қилинди.

Конференция делегатлари туман кенгашининг ҳисобот давридаги фаолиятига тегишли баҳо бердилар, шунингдек туман ташкилоти тафтиш комиссиясининг маърузаси тасдиқланди.
Тадбир сўнгида делегатларга Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, Нўъмон Жумабоев ҳамда Ғолибжон Рустамовлар “Ўзбекистон “VETERAN” жангчи фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг 25 йиллиги” медали билан тақдирланди.
комментариев