Ҳокимлик аппаратининг масъул ходимларини сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ҳамда жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш мақсадида ўтказилаётган маънавият соатининг навбатдагиси бугун Тойлоқ туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Унда Тойлоқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж. Хўжамуродов ҳудудда камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва бу борада амалга ошириётган ишлар натижадорлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Кун тартибидаги иккинчи масала: “Иқтисодий ислоҳотлар мамлакат равнақига ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилади” мавзусида туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ю. Бобоназаров соҳага оид қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва унинг тумандаги ижроси ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов мамлакатимизда ҳамда жаҳонда содир бўлаётган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисалар ҳақида фикр-мулоҳаза юритди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
комментариев