» » Кeчириб бўлмас жиноят

Кeчириб бўлмас жиноят

Бутун жаҳон одам савдосига қарши кураш куни муносабати билан юртимизда 30 июндан – 30 июлга қадар тарғибот тадбирлари ойлиги давом этмоқда..


Жорий йилнинг 17 июнь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.Унда амалга оширилаётган қатъий чораларга қарамай, юқорида таъкидланган жиноятлар сони сезиларли даражада камаймаётганлиги таъкидланди.
Мамлакатимиз қонунчилигида одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун уларнинг оқибатларига қараб, қаттиқ жазо чоралари мавжуд. Яъни бу жиноят учун ўн икки йилгача озодликданмаҳрум қилиш жазоси белгиланиши  мумкин.
Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб - китобларига кўра, айни пайтда бутун дунёда 21 миллион киши мажбурий меҳнатнинг жабрланувчилари ҳисобланади. Шунингдек, БМТ маълумотларига кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.
2010 йил 30 июлда БМТнинг Бош Ассамблеяси 64/293-резолюцияси  билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича БМТнинг  Глобал ҳаракат дастурини қабул қилинган. Мазкур ҳаракат дастурида ушбу жиноятнинг олдини олиш, жабрдийдаларнинг  ҳимояси, жиноятчиларни таъқиб этиш ва барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.
2013 йилда эса 30 июль БМТ томонидан Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинди.
Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Ушбу Қонун одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олиш, аниқлаш, чек қўйиш, оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш каби фаолиятларни ўз ичига олади.
Одам савдосига қарши курашиш – барчамизнинг вазифамиз. Ўтган йили чақалоқлар савдосининг кескин ортганлиги бизни ҳушёр торттирмоғи керак.
Фарзандликка бола асраб олиш масаласида васийлик ва ҳомийлик органлари фуқаролар биринчи дуч келадиган орган, ташкилот ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам асраб олинаётган болани одам савдоси қурбони эмаслигига алоҳида эътибор қаратиш, шубҳали ҳолларда,ҳар қандай ҳолатда ҳам чақалоқлар савдосига аралашмаслик бундай таклифлар аниқланган холларда ички ишлар идораларига хабар қилиш лозим.
Жойларда ўтказиладиган тарғибот тадбирларида  фуқароларни огоҳликка чақириш, ўқувчиларни касб-ҳунар,замонавий билимларни пухта эгаллашларига ундаш,
чет элда ишлайман, мўмай даромад орттириб, тезда бойиб кетиш ҳақидаги енгил-елпи фикрларини ўзгартириш керак.
Ота-оналар билан фарзандларини ёшлигидан касб-ҳунар билим олишга қизиқтириш зарурлиги ҳақида биргаликда ишлаш керак.
Карантин ва таътил даврида қўл қовуштириб ўтирмай, ташкил этилган телеграм каналлари орқали ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тарғибот тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. Бу борадаги ишларни бир дақиқа ҳам ортга суриб бўлмайди. Глобаллашув даврида яшаяпмиз.
Ўқувчиларимиз  чет тилларни пухта ўрганиши, ўз ҳуқуқ ва қувчилар манфаатларини, теран англамоқлари лозим Шунда уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши осонлашади.
Унутмайликки, одам савдоси, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ғайриқонуний равишда айнан ўзга инсон томонидан камситилиши кeчириб бўлмас жиноятдир.


                            Ш. Ражабов,
Туман ХТБ маънавий ахлоқий
 тарбия шўъбаси  раҳбари.

комментариев