

Туман ҳокими дорихоналарда санитария эпидемиология талабларига қай даражада риоя қилинаётганлиги, етказиб бериш хизмати мавжудлиги, аҳоли томонидан асосан қандай дори-дармонларга эҳтиёж бўлаётганлиги, қайси турдаги тиббиёт маҳсулотларида етишмовчиликлар, нархларнинг ошиб кетиши ҳолати кузатилаётганлиги ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, суҳбат давомида ҳар бир дорихонада “Коронавирус бурчаги” бўлиши, унда бирламчи зарурий тавсиялар, соҳа мутахассислари томонидан тавсия этилаётган дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотлари рўйхатини шакллантириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
комментариев