» » Халқ таълими вазирлиги ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий устида иш олиб бормоқда

Халқ таълими вазирлиги ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий устида иш олиб бормоқда

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб бормоқда.Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб, ўқув йилини бошлаш бўйича 3 та сценарий устида иш олиб бормоқда:
1-сценарий: Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчиларимиз учун энг мақбул вариант. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, улардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда.
2-сценарий: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилишига тўғри келиши мумкин.
3-сценарий: Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Мактаблар ҳам синф тизимига ўтказилади. Фақат маълум бир ҳудуд, мактаб ҳолатидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг онлайн дарсларда ёки мактабдаги дарсларда билим олиши давом эттирилади.
Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан ҳавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилади, яъни давомат эркин бўлади оддий дарсда қатнашсаям ёки онлайн дарс орқали қатнашсаям.
Якуний хулоса Республика махсус комиссиясининг қарори билан эълон қилинади.
Шу ўринда айтиш жоизки, карантин қоидаси ўзгаришидан қатий назар вазирлик томонидан онлайн мактаб лойиҳаси давом эттирилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа боланинг мактабдан ташқари олган билимини уйга келиб мустаҳкамлаш, ўқитувчиларга эса малакали ҳамкасбларининг маҳорат дарсларини олиш учун доимий имконият майдони сифатида хизмат қилади.

zarnews

комментариев