
Эпидемиологик талабларга мувофиқ синовлар икки сменада ўтказилади. Кунига 12240 киши, бир сменада 6120 нафар абитуриент ўз билимини синаб кўришади. Бу эса вилоятда 11 кун ичида имтиҳонларни ўтказиш имконини беради. Тест синовлари олдинги йиллардаги каби шаффофлик ва холислик таъминланган ҳолда ташкил қилинади. Абитуриентларни киритишда ва шахсини аниқлашда шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация, бармоқ изи сканери)дан фойдаланилади. Жараёнлар видеокузатув остида онлайн эфирга узатилган ҳолда ўтказилади. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари тест синовларини телеканаллар ва test2020.uz сайти орқали онлайн кузатиб боришлари ҳам мумкин.
Таъкидлаш жоизки, саналар эълон қилинганидан кейин абитуриентларга онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш учун фойдаланган телефон рақамига СМС шаклида тест ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида маълумот юборилади.
Ҳурматли абитуриентлар! Унутманг, рухсатномада кўрсатилган сана ва вақтда тест синовлари бошланишидан камида 1, 1,5 соат олдин паспортингиз ҳамда рухсатномангиз билан бирга тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга келишингиз талаб этилади.
Давлат тест маркази
Самарқанд вилоят бўлими.
комментариев