» » КАСАЛЛИККА ЧАЛИНМАСЛИК – ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА!

КАСАЛЛИККА ЧАЛИНМАСЛИК – ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА!

Халқ депутатлари туман Кенгашининг шу йил 19 августдаги  ўнинчи сессиясида  коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган  карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий  риоя қилган ҳолда яшаши ва меҳнат қилиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши, тўғри овқатланиши зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш борасида улар  ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини кучайтириш лозимлиги  таъкидланиб, кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинган эди. Шунга мувофиқ бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, туман кенгаши депутати З.Авазов “Қўшчинор” маҳалласи ҳамда 19-умумтаълим мактабида бўлиб, тарғибот тадбирини ўтказди. Унда маҳалла фаоллари, 19  ҳамда 20- мактаблар   ўқитувчилари, тиббиёт ходимлари иштирок этишди. 
   Давра суҳбати чоғида З. Авазов карантин тартиби юмшатилгани билан хавф ортда қолмаганини, шу сабабли аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш зарурлигини, тиббиёт ходимлари  ҳамда маҳалла фаоллари бу борада барчага ўрнак бўлиши лозимлигини таъкидлади. 
  – Карантин қоидаларига ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтиришимиз зарур, – деди  З. Авазов. – Тарғибот чоғида одамларга  ўзаро мулоқотни чеклаш, қўлни  тез-тез совунлаб ювиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаб бориш, соғлом,тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш, тиббий ниқобни ҳар уч соатда алмаштириш, очиқ ҳавода сайр қилиш, 3 кишидан ортиқ тўпланиш ҳолатларига йўл қўймаслик, ўз вақтида тиббий муассасаларга мурожаат қилиш ва бошқа тавсияларни қайта-қайта уқтиришимиз даркор.
    Давра суҳбатидан сўнг, маҳалладаги хонадонларга кирилиб  тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда фуқароларга  мингдан зиёд тавсияномалар тарқатилди.
                                    Н.РАҲМАТОВА.

комментариев