» » Тойлоқда 82,2 фоиз ота-оналар мактабларда янги ўқув йили анъанавий бошланиши тарафдори

Тойлоқда 82,2 фоиз ота-оналар мактабларда янги ўқув йили анъанавий бошланиши тарафдори

    Жорий йилнинг 25-26 август кунлари туманимизда ота-оналарнинг фикрини билиш ва ундан келиб чиқиб, таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказилди.
    Мазкур жараёнга Тойлоқ туманидаги 60 та умумтаълим мактабларида таълим олаётган 37931 нафар ўқувчиларнинг 34613 нафар (91,3 фоиз) ота-оналари иштирок этди.  
     Сўровнома натижаларига кўра 28440 нафар ота-она (82,2 фоиз) мактабларда янги ўқув йили анъанавий бошланиши тарафдори эканлигини билдирган бўлса, 6173  нафар (17,8 фоиз)и  ўқишни бошламасликни афзал билган.

    Шунингдек, сўровнома иштирокчилари мактаблар фаолиятини бошлаш санаси бўйича қуйидагича фикр билдиришган:
18863  нафар (54,5 фоиз)  ота-она 7 сентябрдан;
9315 нафар (26,9 фоиз)  ота-она 14 сентябрдан; 
1791 нафар (5,2 фоиз)  ота-она 2 октябрдан; 
4647 нафар (13,4 фоиз)  ота-она пандемия тугаганидан  сўнг бошлаш зарур эканлигини билдирди.

комментариев