» » ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИДАН АСРАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИДАН АСРАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

   Бугун мактабларда ўтказилаётган семинарда шу каби саволларга жавоб олинмоқда. Хусусан, туманимиздаги 14-умумтаълим мактабида ўтказилган семинарда 2-сектор ҳудудидаги мактаб директорлари, мактаб ҳамширалари, туман тиббиёт бирлашмаси, санитария эпидемиология осойишталиги маркази, туман ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбари иштирок этишди. 
    Семинарда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда санитария қоида ва меъёрлари талаблари асосида мактабда таълим жараёнларини самарали ташкил этиш, ўқувчилар томонидан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўқув биноларига кириш, синф хоналарни мунтазам дезинфекция қилиш ва шамоллатиш, ўқувчиларнинг тиббий ниқоб ҳамда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишларини доимий назорат қилиш, ўқувчиларнинг тушлик ва ичимлик суви истеъмол қилиши ҳамда таълим жараёнига оид долзарб масалаларда батафсил сўз юритилиб, тушунчалар берилди.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев