» » КИТОБХОНЛИК ТАРҒИБОТИГА ЭЪТИБОР ОШАДИ

КИТОБХОНЛИК ТАРҒИБОТИГА ЭЪТИБОР ОШАДИ

 Вазирлар Маҳкамасининг  «Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, консуллик  муассасалари ва ўзбек миллий маданий марказларини ҳамда таълим қардош тилларда олиб борилаётган умумий ўрта таълим мактабларини бадиий адабиётлар билан таъминлаш ва  китобхонликни тарғиб қилиш тўғрисида»ги қарори Лойиҳаси қабул қилинди      
      Президентимизнинг “Миллатлараро муносабатлар соҳасида  Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 15 ноябрдаги Фармони ижросини таъминлаш мамлакатимиз  ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одат ва анъаналарини ҳурмат қилиш, уларнинг ривожланиши учун шарт-шароит яратиш ҳамда жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, юртимиздаги қардош миллатга мансуб фуқароларнинг она тилида таълим олиш имкониятини янада кенгайтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида  қабул қилиниши кутилаётган юқорида таъкидланган қарор Лойиҳасига кўра  Президентимиз  Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Вазирлар  Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг қардош давлатлардаги ўзбек миллий маданий марказлари ва таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, таълим қардош тилларида олиб борилаётган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини бадиий адабиётлар билан таъминлаш ва китобхонликни тарғиб қилиш бўйича таклифларига розилик берилади.                 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, қардош давлатлардаги ўзбек миллий маданий марказлари учун ўзбек тилидаги бадиий адабиётлар рўйхати республикамизда таълим қардош тилларида олиб борилаётган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун таржима қилиниб, нашр этиладиган бадиий адабиётлар рўйхати, бадиий адабиётларни нашр этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи таркиби, бадиий адабиётларни нашр этиш, жойларга етказиш, шунингдек, ёшлар, айниқса, қардош тилларда таълим олаётган ўқувчилар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури  тасдиқланиши белгилаб қўйилди.
     Таълим қардош тилларида олиб борилаётган умумий ўрта таълим мактаблари  ўқувчилари, қардош давлатлардаги ўзбек миллий маданий марказлари ва таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик муассасалари учун нашр этиладиган бадиий адабиётларни нашр этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши тутилган.
Лойиҳада 2020 йил 1 ноябрга қадар маҳаллий нашриётлар орасида бадиий адабиётларни нашр этиш бўйича белгиланган тартибда танловлар ўтказилиши; уларда давлат ва хусусий нашриётларнинг иштирокини таъминлаш ва кенг жалб этиш чоралари кўрилиши лозимлиги таъкидланган.
  Т. ХУДОЙНАЗАРОВ,
        туман АКМ директори.

комментариев