» » Туманимизда “Самарқанд шаҳри куни” ҳамда “Ўзбек тили байрами” кенг нишонланмоқда.

Туманимизда “Самарқанд шаҳри куни” ҳамда “Ўзбек тили байрами” кенг нишонланмоқда.


Туман ҳокими Б.Бобоназаров ва  туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Тоғаевлар 34-умумтаълим мактабида 18 октябрь “Самарқанд шаҳри куни” ҳамда 21 октябрь “Ўзбек тили байрами” куни  муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ўтказилган танлов иштирокчиларини фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади. Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури ҳамда саҳналаштирилган бадиий чиқишлар намойиш этилди. Шундан сўнг битирувчи синф ўқувчи ёшлари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида битирувчиларнинг олий ўқув юртларига киришлари, қайси касбни танлаши ва касбга йўналтириш масалалари юзасидан суҳбат ўтказилди.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев