» » Сектор раҳбарлари ўқувчи ёшлари билан учрашишди

Сектор раҳбарлари ўқувчи ёшлари билан учрашишди

Бугун тумани ҳокими Б. Бобоназаров  тумандаги математика фанига ихтисослаштирилган 57-умумтаълим мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

  Ўрганиш жараёнида мактабнинг 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, синфхоналарда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитларни  кўздан кечирди. 
  Шундан сўнг туман ҳокими ҳамда 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Тоғаевлар юқори синф ўқувчилари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини ўтказишди.

  Учрашувда ўқувчилар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва тавсиялар берилди.

комментариев