» » Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди

Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди

Президентнинг тегишли қарорига  асосан фуқаролардан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланган.

✅ Жумладан, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 турдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.
? Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
? Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
? Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
? Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
? Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
? Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.
huquqiyaxborot

комментариев