
Жорий йилнинг 17-18 октябр кунлари Самарқанд вилоятида спортнинг Таеkwon-Do (ITF) туридан вилоят очиқ биринчилигида Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимига қарашли 28-умумтаълим мактабида ташкил этилган тўгарак аъзоларидан 23 нафари иштирок этишиб, 1 та олтин, 8 та кумуш, 7 та бронза жами 16 та медалларни қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу тўгарак Қаюмов Турсунпўлат томонидан 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, унга маҳалла ёшлари кенг жалб қилинган ҳамда ўтказилаётган мусобоқаларда совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Тақдирлаш марсомида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий-ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Тоғаев, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи А. Суюнбоевлар иштирок этиб, спортчиларимиз ва уларнинг мураббийига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқларини беришди.
комментариев