» » БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ВА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ​​“КАФОЛАТЛАНГАН ПАКЕТ”И ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ВА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ​​“КАФОЛАТЛАНГАН ПАКЕТ”И ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

“Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети — “кафолатланган пакет” ишлаб чиқилади.

?Кафолатланган пакет бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва шифохоналарида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади. 


?Аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичларини мониторинг қилиш, уларни тиббиёт муассасасига бириктириш, касаллик тарихини юритиш, дори воситалари учун рецепт ёзиш ва кафолатланган пакетга мувофиқ тиббиёт муассасаларига йўналтириш ягона электрон платформа орқали амалга оширилади;


?кафолатланган пакет асосида аҳолининг барча қатламларига сифатли ва тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилишини молиялаштиришга қаратилган давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

комментариев