
Туман ҳокимлиги мажлислар залида «Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари» мавзусида вилоят ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, маҳалла ва оила масалалари бўйича ўринбосарлари ва уларнинг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари, бандлик бўлимлари бошлиқлари, шаҳар ва туманларда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарда Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов сўзга чиқиб, ишсиз аҳолининг меµнат бандлигини таъминлаш боасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги муаммолар, ҳамда галдаги вазифалар ҳақида атрофлича тўхталди.

У Тойлоқ туманида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ишларига ижобий баҳо берди ва бу ерда тўпланган тажрибани ўрганиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, йиғлишда вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи И.Жабборов, Тойлоқ туман ҳокими Б.Бобоназаров, Тойлоқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Хўжамуродовлар ҳам сўзга чиқдилар.

Семинар дастурига мувофиқ меҳмонлар туман марказидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб,бу ерда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш курслари фаолияти билан танишдилар.
Ўз мухбиримиз.
комментариев