» » ДСҚ ҲУЗУРИДА ФИСКАЛ ИНСТИТУТ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

ДСҚ ҲУЗУРИДА ФИСКАЛ ИНСТИТУТ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

 Бундан кўзланган мақсад нима?
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби солиқ тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2020  йил 4 ноябрдаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтни ташкил этиш тўғрисида»ги 4879-ПҚ қарорига асосан ДСҚ Малака ошириш маркази негизида Фискал институт ташкил этилмоқда.Фискал институтни ташкил этишдан мақсад, сохага кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, солиққа тортиш ва молиявий назорат соҳалари учун бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича кадрларни кредит-модуль тизими асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш ҳамда кадрлар тайёрлаш борасида хорижий давлатларнинг солиқ органлари ва ўқув муассасалари билан тажриба алмашишни кенгайтириш ҳамда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш, бюджет даромадларини шакллантиришда давлат манфаатларини ҳамда солиқ тўловчиларнинг хуқуқларини таъминлай оладиган кадрларни тарбиялашдан иборат.
Фискал институти солиқ соҳасида ишлашни хоµлаган барча ёшларни тестларида қатнашишга ва барча хоҳловчиларнинг ўқишга киришларига имконият беради.
Яна битта маъқул томони ўқиш муддати тўрт йилдан иборат бўлиб, охирги курсдаги ўқишини талаба ўзининг доимий яшаш жойидаги туман (шахар) Давлат солиқ инспекцияларида амалиётни ўташ билан бирга олиб борадилар. Бу дегани талаба институтда олган уч йиллик билимини бирданига амалиёт билан боғлаб, ўз  иқтидори ва билимини мустахкамлаши ўзини ижобий томондан кўрсатиб, институтни тамомлагач, амалиётни ўтаган, ўзининг доимий яшаш жойидаги Давлат солиқ инспекциясида ишга қабул қилиниши имконият яратилади.
Бундан ташқари иқтисодиёт йўналишидаги техникумларни битирган ёшлар Фискал институтнинг 2-босқичидан имтиҳонсиз, якка тартибдаги суҳбат асосида институтнинг 2-курсидан ўқишга  қабул қилинади.
Ўрта махсус таълим масканларини битираётган ёшларни ўз билимларини оширишга ва Фискал институтнинг илк талабаларидан бирига айланиш учун дадил ҳаракат бошлашларини кутиб қоламиз.


Насриддин ЖАЙСАНОВ,
 ДСҚ Малака ошириш маркази 
Самарқанд вилоят филиали бўлим бошлиғи
.

комментариев