» » Ёш спортчи туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Ёш спортчи туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

    Болалар спортига, умуман спортга қаратилган юксак эътибор натижасида фарзандларимиз турли мусобақаларда халқаро фан ва спорт олимпиядаларида, жаҳон чемпионатларида муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтармоқдалар. 
    Сизга етказмоқчи бўлган хабаримиз юқоридаги фикримизнинг исботидир. 
  Жорий йилнинг 4-9 декабрь кунлари Термиз шаҳрида спортнинг бел олиш кураши бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда барча вилоятлардан 400 га яқин спортчилар иштирок этди.
  Қувонарли томони шундаки, Тойлоқ Олимпия захиралари мактаб-интернати спортчиси Холмурод Анваров (65 кг вазнда) рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳиби бўлди. Шунингдек,  50 кг вазнда Музаффар Шакаров ва  78 кг вазнда Асатилло  Олмосовлар 3-ўринни қўлга киритишди.

комментариев