» » Мақсад – ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида кўмаклашиш

Мақсад – ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида кўмаклашиш

  Тойлоқ туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Сайпиддинов Чароғбон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар билан бўлган учрашувда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабул ўтказди. 
     Унда 30 дан ортиқ уюшмаган ёшлар иштирок этди ва ишга жойлаштириш бўйича 2 нафар, қизиқишига кўра касбга йўналтириш бўйича 2 нафар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит ажратилиши бўйича 1 нафар, светофор ўрнатиш ва суюлтирилган газ баллон масаласи бўйича 2 нафар ҳамда бошқа масаладаги 7 нафар ёшларнинг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга зудлик билан ўрганиб, ижросини таъминлаш топшириғи берилди.
     Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратишдан иборат.

комментариев