» » Дилором Ибодуллаева «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди

Дилором Ибодуллаева «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди

 3-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Дилором Ибодуллаева  Президент фармони билан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.  
      Ушбу медаль Ўзбекистонда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилган ушбу юксак мукофот билан қутлаш мақсадида бугун туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда сектор раҳбарлари 3-умумтаълим мактабида бўлиб, медал соҳибаси Дилором Ибодуллаевани қутлашди ва туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширишди.
    Туман ҳокими Д. Ибодуллаеванинг келажак авлод таълим-тарбияси йўлидаги фидокорна меҳнатлари учун ўз миннатдорчилигини билдирар экан, у бугун бўлиб ўтган Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида таълим йўналишида амалга оширилиши белгиланган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
    -Камтарона меҳнатимни қадрлаб, мана шундай юксак мукофотга лойиқ кўрганлари учун муҳтарам юртбошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, -дейди Дилором Ибодуллаева. – Бу мукофот биргина меники эмас, балки туманимизнинг малакали педогоглариники деб биламан. Аввало, шу юрт фарзанди эканлигимдан ғурурлансам, ўқитувчи касбини танлаб, эл-юрт орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлганимга шукрона айтаман. Юртбошимизнинг менга билдирган ишончларини оқлашга астойдил ҳаракат қиламан.  Қолаверса, ўқитувчига бўлган эътибор ва эҳтиром учун туман ва вилоят ҳокимига ҳамда Президентимизга ташаккур айтаман.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев