» » Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги яна бир боғча фаолиятини бошлади

Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги яна бир боғча фаолиятини бошлади

  “Бирлик” маҳалласида “Vazirabonu” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.
   Эски маҳалла биноси ўрнида қад ростлаган мазкур мактабгача таълим муассасаси 100 ўринга мўлжалланган.
  -Аслида ушбу бино 50 ўринга мўлжалланган эди. Уни қуриш учун 1 млрд. 469 миллион сўм имтиёзли банк кредитини олдик. Маҳалламизда боғча ёшидаги болалар сонининг кўплигини инобатга олиб, яна ўз ҳисобимиздан қўшимча 1 млрд.дан ортиқроқ маблағ сарфла,б 100 ўринли бино барпо этдик,-дейди хусусий тадбиркор Дилдора Алиқулова.
   Айни дамда ташкилотга 4 та гуруҳларга жами 8 нафар педагог ходимлар ишга қабул қилинган бўлиб, бу ерда болажонларга рус ва инглиз тили дарслари ўргатилади.
   -Президентимизнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, айниқса, чекка қишлоқ туманларига бераётган эътиборидан биз, ота-оналар беҳад мамнунмиз, – дейди Раҳмон Тожиев.
– Шу эътибор туфайли маҳалламизда замонавий мактабгача таълим муассасаси барпо этилди. Бу ерда болаларни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш, мактабга тайёрлаш учун барча шароитлар бор. Энди худди шаҳарлардагидек, бизнинг болаларимиз ҳам инглиз, рус тилларини, мусиқа ва расм чизишни ўрганишади.
 
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев