» » САХОВАТЛИ ХАЛҚИМИЗ БОР БЎЛСИН!

САХОВАТЛИ ХАЛҚИМИЗ БОР БЎЛСИН!


Хабарингиз бор, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” ташкил қилинган эди. Марказга тақдим этилган маблағ аллақачон бир миллиард сўмга яқинлашган.
Албатта, пайти келганда бир майизни қирққа бўлиб баҳам кўрган халқмиз. Мана шундай синовли кунларда ҳам қадриятларини унутмаган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этаётгани кишини қувонтиради. 
Масалан, Сайдулла Усмонов, Бекзод Минаров, Юсуф Пардаевларнинг ҳар бири 50 минг сўмдан, Абдурасул Маманазаров, Абдураҳмон Абдиманнотов, Бунёд Маҳмудов, Жаҳонгир Ниязов, Ёдгор Шамсиев каби инсонлар 100 минг сўмдан, А.Исаков 120 минг сўм, Акмал Зияев 150 минг сўм, Холбой Жуманов, Парда Ўринов, Хуббим Ҳамдамов сингари юртдошларимиз шахсий жамғармасидан 200 минг сўмдан ҳомийлик қилган.  
Самарқандда истиқомат қилаётган Жанубий Корея фуқаролари томонидан эса 13 миллион 306 минг сўм маблағ тақдим этилган.
Алоҳида эътироф этиш керак, айрим юртдошларимиз хайрия маблағларини пластик карточкалари орқали ўтказишмоқда. “Uzcard” пластик карталари орқали 5 миллион 222 минг сўм, “Хумо” пластик карталари орқали 375 минг сўм маблағ келиб тушган (исми-шарифлари аниқланмоқда). 
***
Давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, айниқса, тадбиркор юртдошларимиз ҳам саховат борасида фаол бўлишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, “Proff logistic” масъулияти чекланган жамияти томонидан 1 миллион сўм, “Farovon metan savdo” ҳамда “Samarkand Dilkusho farovon savdo" масъулияти чекланган жамияти жамоалари 4 миллион сўмдан, “БАХТ” хусусий корхонаси, PE SADE CGTH JSC ва “Zarafshon maxsus suv qurilish” масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари корхона ҳисоб рақамидан 10 миллион сўмдан хайрия қилишган.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож юртдошларимиз мушкулини осон қилишни ният қилган “Agromir” қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти  50 миллион сўм, “Сиёвуш Самарқанд” масъулияти чекланган жамияти 60 миллион сўм, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “СамАнтепГилам” Ўзбекистон–Туркия қўшма корхонаси томонидан эса 100 миллион сўмни эҳсонга аташган. 
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қўшработ (318 минг сўм), Булунғур (257 минг сўм), Пайариқ (496 минг сўм), Тойлоқ (318 минг сўм), Пастдарғом (405 минг сўм), Иштихон (730 минг сўм), Нуробод (761 минг сўм) туман кенгашлари ҳам бутун жамоаси билан бу муҳим хайрия тадбирига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишган.
Шунингдек, вилоят маданият бошқармаси (500 минг сўм), музей-қўриқхона (1 миллион сўм), жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси (1 миллион сўм), спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича ихтисослаштирилган ОЗРБЎСМ (400 минг сўм), 22-сон БМСМ (600 минг сўм), статистика бошқармаси (2 миллион сўм), “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали (5 миллион сўм), “Maroqand neft bazasi” unitar korxonasi (10 миллион сўм), “Жума элеватор” (10 миллион сўм), ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри (20 миллион сўм), “Агробанк” ОАТБнинг вилоят бошқармаси (20 миллион сўм), “Samarqand hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти (50 миллион сўм), “Samarqand mintaqaviy yo’llarga buyurtmachi xizmati” корхонаси (30 миллион сўм), Самарқанд вилояти бюро органлари (50 миллион сўм) ҳам бутун жамоаси билан хайр-эҳсон ишларига муносиб ҳисса қўшишган.
Шаҳарлар ва туманлардаги корхоналар ҳам саховат кўрсатишда четда қолиб кетмаяпти. Масалан, Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси бошига кутилмаган ташвиш тушган, ёрдамга муҳтож оилалар вакилларига 107 миллион сўмдан кўпроқ маблағ йиғиб берган. Каттақўрғон шаҳар (451 минг сўм), Иштихон (1 миллион 836 минг сўм), Жомбой (3 миллион сўм), Пайариқ (2 миллион 328 минг сўм), Булунғур (1 миллион сўм), Самарқанд (2 миллион 247 минг сўм) ва Тойлоқ тумани (838 минг сўм) мактабгача таълим бўлимлари ҳам хомийлик хайрияларини ўтказиб берган.
Пастдарғом, Булунғур туманлари давлат солиқ инспекциялари, Ургут тумани молия бўлими, Самарқанд шаҳар “Капитал банк” АТБ (жами 10 млн. сўмдан кўпроқ) жамоалари ҳам махсус фондга муносиб ҳисса қўшишган.
Кеча, 6 апрель ҳолатига тўпланган жами маблағ 951 миллион сўмдан ортди.
Хайрия ишлари давом этмоқда.


БИРЛАШСАК, БИЗ АЛБАТТА ЕНГАМИЗ!

комментариев