» » Моҳина — туманимиз фахри

Моҳина — туманимиз фахри

Туман Халқ таълими бўлими мудири Х. Ҳожиқулов 19-умумий ўрта таълим мактабига бориб, фан олимпиадасининг ўзбек тили фани бўйича вилоятда фахрли 2-ўринни олиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритган 11-синф ўқувчиси Моҳина Салоҳиддиновани тақдирлади. Унинг фан ўқитувчиси Мунира Остонова ва онаси Камола Солиевага миннатдорчилик билдирди. 
Мактабимиз фахри бўлган тиришқоқ қизимиз Моҳина Салоµиддиновага фан олимпиадасининг Республика босқичида омад тилаймиз. 


Ё. САИДМУРОДОВА,
19-мактаб мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев