» » Мафтуна ва Шохруҳ суғурта агенти сифатида ишга қабул қилинди

Мафтуна ва Шохруҳ суғурта агенти сифатида ишга қабул қилинди

    Бугун туман ҳокимлигида “Ўзагросуғурта” АЖ бошқаруви раиси Сарвар Отамуродовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда Тойлоқ, Ургут, Булунғур ва Жомбой туманларидан келган ёшлар ва тадбиркорлар иштирок этишди. 
    Сайёр қабул аввалида Сарвар Отамуродов ёшлар билан суҳбатлашиб, суғурта фаолияти, унинг афзалликлари, турлари, суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳақида батафсил маълумот берди. 
   Сайёр қабул давомида тадбиркор ва ёшлардан 12 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар белгиланган тартибда, рўйхатга олиниб ижрога қаратилди. 


      Қувонарли томони шундаки, Жумабозор маҳалласида яшовчи Мафтуна Мелиқулова ҳамда ғўлбалик Шохруҳ Умрқуловлар “Ўзагросуғурта” АЖга суғурта агенти сифатида ишга қабул қилинди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев