» » Коррупцияга қарши курашда ҳамжиҳатлик зарур!

Коррупцияга қарши курашда ҳамжиҳатлик зарур!

Бугун жамиятимизда коррупцияга қарши жиддий кураш олиб бориляпти, унинг оқибатлари оммавий ахборот воситалари орқали, турли учрашувлар, давра суҳбатлари, тадбирларда аҳолига тушунтирилишга қарамай, афсуски, уни кескин камайишига эришганимиз йўқ. Коррупцияни соддароқ қилиб, ўз нафси, манфаати йўлида қонунни ҳам четлаб ўтиш орқали ғаразли мақсади ҳамда бирор нарсага эришиш, дейиш мумкин. Бугунги кунда юртимизда ушбу иллатга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Унинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси ҳам аниқ. Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиши ислоҳотларнинг дастлабки муҳим қадами бўлди. Уни амалга оширишнинг миллий механизми сифатида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун, Президентимизнинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Буларнинг самарали ижроси натижасида кўплаб жиноятлар фош этилмоқда, содир қилиниши хавфи бўлганларининг олди олинмоқда. Буни ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб бораяпмиз. Бу яхши, албатта. Лекин шуларнинг ўзигина етарли эмас. Коррупцияга қарши янада фаол курашиш барчамизнинг диққат-эътиборимизда бўлиши лозим.
                                               А. ТУГАЛОВА.

комментариев