» » "Қалқон" вилоятга боради

"Қалқон" вилоятга боради

Ёшларнинг амалий ва назарий билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар  клублари ўртасида мусобақанинг туман босқичи ўтказилди. 
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 17-умумтаълим мактабининг "Қалқон" жамоаси ғолиб бўлиб вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мусобақа ғолибларига туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг диплом ва эсталик совғалари топширилди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев