» » РАВОТДА КАТТА ФУТБОЛ БАЙРАМИ

РАВОТДА КАТТА ФУТБОЛ БАЙРАМИ

   Равот маҳалласида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида  ҳомий ва ташаббускорлар томонидан футбол мусобақаси уюштирилди. Турнирда 12 та маҳалладан 16 жамоа иштирок этди..
  Тадбир олдидан ҳомийлар томонидан эҳсон оши дамланди Мусобақани туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шуҳрат Шарипов очиб берди ва барчани янгиланиш фасли бўлмиш баҳор фасли ва яқинлашиб килаётган Наврўз айёми билан қутлаб, мусобақа иштирокчиларга омад тилади.Шундан сўнг 5-мактаб ижодкор ёшлари ўз ижод намуналари билан адабий чиқиш этишди. Мусобақа тўрт кун давом этиб, ундаУкрач, Давлатобод ва Истиқлол  маҳаллалари ёш спортчилари фаол иштирок этишди. Ғолибликни эса Украч маҳалласи футбол жамоаси  қўлга киритди.  Давлатобод ва Истиқлол маҳаллалари футбол жамоаларига кейинги совринли ўринлар насиб этди.
  Тадбир якунида ғолиб ва фаол жамоаларга ташкилотчиларнинг томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.
  Ғолиб  РАСУЛОВ.

комментариев