» » ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ»: МУСОБАҚАНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЖАМОАЛАРИ НОМИ МАЪЛУМ

ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ»: МУСОБАҚАНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЖАМОАЛАРИ НОМИ МАЪЛУМ

Маълумки, ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик, рухида тарбиялаш улардаги ватанга бўлган садоқатни мустаҳкамлаш, фуқаро муҳофазасига оид билим малака ва кўникмаларни шакиллантириш, Фавқулодда вазиятларда тўғри харакатланиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш қутқарувчи касбига қизиқиш уйғотишда “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари муҳим роль ўйнайди..     
   Туман умумтаълим мактаблари ҳамда касбий таълим муассасаларида тузилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, шу номдаги мусобақанинг туман ҳудудий босқичи  ўтказилди.
        Ушбу мусобақа натижаларига кўра ўз ҳудудларида ғолибликни эгаллаган жамоалар, яъни 8¬мактабнинг “Бургутлар,” 20¬мактабнинг “Темурбеклар”, 17¬мактабнинг “Қалқон”, 39¬мактабнинг “Бургутлар”, 15¬мактабнинг “Жасорат”, 30¬мактабнинг “Темурбеклар”, 44¬мактабнинг “Махсус гурух”, 1-сон касбий таълим мактабининг “Бургутлар”, 2-сон касбий таълим мактабининг “Миллий Гвардиячилар”  жамоалари туман финал босқичига, йўлланмани қўлга киритдилар. 
      Тойлоқ туман хокими, Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг жорий йил17 февралдаги 01/21-05-сонли буйруғига асосан 15-умумталим мактабида, ўтказилган  туман якуний босқичида, 17- умумталим мактабнинг “Қалқон” жамоаси барча шартларда  ғолиб деб топилиб мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган бўлса, 1-сон касб-ҳунар мактабининг “Бургутлар” жамоаси ҳам шундай йўлланмага эга чиқди. Таъкидлаш жоизки мусобақанинг барча босқичлари Низом талаблари асосида ўтказилиб, хакамлар томонидан адолатли бахолаб борилди. Ғолиб жамоалар, туман хокимлигининг эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланди. 
                         Шоҳжаҳон ХУДОЙҚУЛОВ,
  Тойлоқ туман  ФВБ ФМ  бошлиғи,  катта лейтенант.

комментариев