
Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори асосида жорий йил 11 март куни Тойлоқ ва Оқдарё туманлари ўқувчи-ёшлари учун Миллий гвардия Тойлоқ туманида жойлашган бўлинмасида “Очиқ эшиклар куни” – ҳарбий қисмга саёҳат тадбирини ташкил этди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсади, ўқувчи ёшларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш шунингдек уларнинг маънавий-маърифий билимларини янада мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, Ўзбекистон Республикаси армияси ва Қуролли Кучларига ҳурмат туйғусини шакллантириш. Ўқувчи-ёшлар ҳарбий қисмга саёҳат давомида такрорланмас таассуротларга эга бўлишди.
О.САНАҚУЛОВ,
ҳарбий хизматчи, подполковник.
комментариев