
Муқаддас айём – Рамазон ҳайити арафасида маҳаллада барча қулайликларга эга бўлган янги масжиднинг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

¬ Масжид қурилиши 2018 йилнинг баҳорида бошланган бўлиб, уни фойдаланишга топшириш пандемия туфайли бирмунча кейинга сурилди, ¬ дейди Ясситепа жомеъ масжиди имом-хатиби ноиби Тугал ҳожи Тошниёзов.¬Бироқ, ҳаммаси хайрли бўлди. Қутлуғ айём арафасида маҳалладошларимизнинг орзуси ушалганидан бахтиёрмиз Янги масжиднинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар ¬ Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими Искандар Халилов, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, Ясситепа жомеъ масжиди имом-хатиби Абдунаби Ҳимматов, маҳалла фаоли Улаш Тошниёзовлар янги масжиднинг меъморий ечимида анъанавий ва замонавий услублар уйғунлашганлигини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, қўшимча биноларнинг кўркамлигига ва атрофдаги ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларига, бинога элтадиган 200 метр йўлнинг туман ҳокимлиги томонидан сиффатли таъмирланганлигига алоҳида эътибор қаратишди. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими Искандар Халилов, йиғилганларни муқаддас айём ¬ Рамазон ҳайити билан қутлаб, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломини етказди. Шундан сўнг масжид тантанали тарзда очилиб, унда пешин намози ибодати адо этилди.
Ўз мухбиримиз.
комментариев