» » СПОРТИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

СПОРТИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

  Муқаддас Рамазон ҳайити арафасида Тойлоқ Олимпия захиралари коллежида  таълим масканининг машҳур спортчилари – вилоятимиз тарихида илк бор спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича Токио Олимпадаси йўлланмасини қўлга киритган Собиржон  Сафаралиев ҳамда умидли ёш эркин курашчи, катталар ўртасида Алматида ўтказилган  Осиё чемпионати совриндори Шоҳида Ахмедоваларни  тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, вилоят академик эшкак эшиш федерацияси раиси Ўктам Саидмуродов, Нуробод  туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  Рашид Ибрагимов, Собиржоннинг отаси  ва бошқалар мамлакатимизда, жумладан  Тойлоқда спортга берилаётган эътибор ўз самарасини бераётганлиги, таълим масканидан етишиб чиқаётган истеъдодлар бунинг яққол мисоли эканлигини таъкидлашди. , ҳар иккала спортчига бўлажак олимпиада ва халқаро мусобақаларда омад  тилашди. 
       Ҳар иккала умидли спортчимиз, уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийлари Тойлоқ ва Нуробод туманлари ҳокимликлари, шунингдек, вилоят академик эшкак эшиш федерациясининг ташаккурномалари  ва  қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

комментариев