ғолиблар мусобақанинг вилоят саралаш босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қилишади.


Мусобақа Низомига мувофиқ иикки босқичли мазкур танловда 14 ёшда 30 ёшгача бўлган йигит қизлар ҳамда ўқувчи-ёшлар қатнашдилар. Мусобақа якуний натижаларига кўра расмлар танловида ворсинлик ёш мусаввир Маржона Ражабова ғолиб деб топилган бўлса, «Энг яхши шеър» йўналишида давлатободлик ёш истеъдод соҳиби Акбаршоҳ Жаҳоновга тенг келадиган шоир топилмади. Шу йўналишда умидли ёш қаламкашлар Элёр Муртазоқулов( Равот маҳалласи) ҳамда Абдуғаффор Аҳадов( Файзиобод маҳалласи)нинг шеърлари ҳам жўшқинлиги ва бадиий мукаммаллиги билан барчада яхши таассурот қолдирди. Ижодий танлов саралаш босқичининг «Энг яхши ҳикоя» йўналишида 42-мактаб ўқувчиси Бекноза Лапасова ҳамда «Энг яхши бадиий публицистик асар » йўналишида туман «Қўшчинор газетаси суратчи- мухбири Азиз Орзимуродовлар мусобақанинг вилоят саралаш босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, туман кенгаши депутати З. Авазов сўзга чиқди ва танлов ғолибларига кейинги масъулиятли беллашувларда омад тилади.
А.НИСОРОВ.
комментариев