» » СОМОНПОЯНИ АСЛО ЁҚМАНГ!

СОМОНПОЯНИ АСЛО ЁҚМАНГ!


Бу билан сиз нафақат атрофдагилар саломатлигига балки табиатга ҳам катта зиён етказасиз. 
       Ғалла ўрими мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.Бу муҳим жараёнга  қизғин  хозирлик кўрилмоқда, Катта эҳтимол билан мавсум давомида ғалладан бўшаган майдонлардаги сомон поясини ёқиш ҳолатларини кузатилиши мумкин. Бу эса тупроқ таркибига ва атмосферага катта зарар келтиради. Токрорий экин экиш учун ерни белгиланган тартибда хозирлаш керак, шудгор қилиш олдидан сомонга ўт қуйиб юбориш мумкин эмас.Албатта бунга йўл қўйган шахс  қонун олдида жавоб беради, жарима тулайди, Аммо, бу билан атмосферага етказилагн зарар ўрнини қоплаб бўладими? Асло, йўқ!
Келинг,бир  ўйлаб кўрайлик; ғалладан бўшаган бир гектар майдонга ўт қўйилса, атмосферага 500 грамм азот оксиди, 379 грамм угливодород, 3 килограмм кул ва 20 килограмм ис гази чиқади ва инсоннинг нафас олиш аъзоларига салбий таъсир қилиб, нафас олишнинг қийинлашувига олиб келишидан ташқари     тупроқнинг унумдор қатлами куйиш натижасида  таркиби бузилиб, ҳосилдорлик пасаяди.Инсон саломатлиги ва тирик организимлар яшаши хавф остида қолади. Мазкур холатнинг олдини олиш мақсадида фермер хўжаликларида ва маҳалла аҳолиси билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу холат содир этилса,  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 88- моддаси 03- қисмида  «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик,  дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бишқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса 
– фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса- беш бараваридан ўн бараваригача жарима солишга сабаб бўлади» дейилган. Азиз, тумандошлар! Келинг, она Заминимизга, шунингдек ўз саломатлигимизга  зиён етказишдан сақланайлик. 
                                                                         Илҳом ХУРРАМОВ,    
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги   назорат бўйича  Тойлоқ туман инспекцияси Давлат инспектори.

комментариев