ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида инсоният тарихидаги ёрқин сиймолардан бири, миллатимиз фахри, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги ҳамда Тойлоқ тумани ташкил этилганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирни туман ҳокими Б.Бобоназаров кириш сўзи билан очиб, буюк давлат арбобининг миллатимиз олдидаги улкан хизматлари ҳақида тўхталди.

 Тадбирда сўзга чиққан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов  Амир Темур ҳаёти ва фаолияти, бобомиз қаламига мансуб ҳамда унинг давлат қуриш тажрибаси ёритилган “Темур тузуклари” китобининг бетимсол жаҳоний аҳамияти ҳақида фикр юритди.

комментариев