ОТАНГГА РАХМАТ!

Фарзанднинг тўғри тарбия топиб, камолга етишида асосан ота-оналарнинг меҳнати, масъулияти  алоҳида ўрин касб этади. Ота-она тарбияси ва дуосини  олиб, эл хизматида камарбаста бўлганларга «Отангга рахмат!» дейишади халқимиз. 

 Туман   ички ишлар бўлими раҳбарияти   жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда фаоллик кўрсатган, хизмат интизомига қатъий риоя қилган, намунали хулқи ва хизмат кўрсаткичлари баланд бўлган 28 нафар ходимларнинг ота-оналарини рағбатлантирди. «Ташаккурнома» ва қимматбаҳо совғаларни вилоят Фахрийлар кенгашининг аъзолари — подпольковник Ш. Абдуллаев, майор Ф. Аҳроров, туман ИИБ бўлими бошлиғи, подпольковник  М. Шермуҳаммедовлар топширишди.

— Фарзандининг ортидан раҳмат эшитиш ҳар қандай ота-она учун катта бахт, мен ҳам ана шундай бахтли оталарданман. Тадбир ташкилотчиларидан миннатдорман, — дейди майор Т. Шавмановнинг отаси Ҳ. Шавманов.

комментариев