» » КЎНГИЛ САРХУШ «ЁМҒИР ҲИДИ»ДАН

КЎНГИЛ САРХУШ «ЁМҒИР ҲИДИ»ДАН

   Сочакипоён қишлоғидаги 11­-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган «Маърифатли ёшлар – миллат фахри» тарғибот тадбири доирасида таниқли адиб Хуршид Нуруллаевнинг  «Ёмғир ҳиди» ва «Туғён»  шеърий китоблари тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар  оташқалб шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хосият Бобомуродова, туман «Қўшчинор» газетаси ижодий ходими ҳамда шоир Абдулла Нисорийлар серқирра ижодкорнинг миллий шеъриятимиз ва прозамиз равнақига қўшган ҳиссаси ҳақида тўхталдилар. Ўқувчилар томонидан Хуршид Нуруллаев шеърлари асосида мушоира ташкил этилди, Ватанни мадҳ этувлар янгради.
Шундан сўнг муаллиф ўзи ўқиган таълим маскани  ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.  Ижодкорлар мактаб кутубхонасига янги китобларини туҳфа қилдилар.                          «Маърифатли ёшлар – миллат фахри» тарғибот тадбири доирасида ижодий ишлар ва миллий таомлар кўргазмалари ташкил этилди.
                          Д. ҲУСЕНОВА.

комментариев