» » ЧЎҒ ТЎКИЛАР ЁНИҚ ЮРАКДАН!

ЧЎҒ ТЎКИЛАР ЁНИҚ ЮРАКДАН!

Нозиктаъб шоир ва истеъдодли носир Хуршид Нуруллаев  60 ёшни қаршилади.

   Ижод гулшанига ўтган аср етмишинчи йилларининг охирида кириб келган тумандошимиз, сочакипоёнлик ҳассос адиб Хуршид Нуруллаев 40 йиллик ижодий фаолияти давомида ўндан ортиқ шеърлар ва ҳикоялар тўпламларини китобхонларга туҳфа қилишга муваффақ бўлди.

    Серқирра ижодкорнинг 2005 — 2017 йиллар оралиғида яратган «Ёмғир ҳиди»,«Туғён»,«Муҳаббат бор», «Кўнгилдаги гаплар», «Муҳаббат мулки» каби мажмуалари адабиёт ихлосмандлари томонидан бугунги кунда қизиқиш билан ўқилмоқда.

   Таҳририят ижодий жамоаси севикли адибимизни қутлуғ айём билан муборакбод қилиб, унга мустаҳкам соғлиқ, ижодий жўшқинлик тилайди ва «Қаламингиздан ёниқ сатрлар тўкила берсин, Хуршид ака!», дея самимий тилак билдиради.

          «Қўшчинор» газетаси ижодий жамоаси.

комментариев