Тадбир аввалида аҳолини рўйхатга олиш мавзусидаги видео-ролик иштирокчиларга намойиш этилди.
Учрашув давомида аҳолини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уни ўтказиш нима учун зарурлиги тўғрисида тўхталиб, республикамизда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш белгиланганлиги, ҳозирги кунда ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берди.
Таъкидландики, 2023 йил 1-5 ноябрь кунлари интернет тармоғи орқали,
11-22 ноябръ кунлари эса хонадонларга ташриф буюрган ҳолда сўров ўтказиш орқали аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади. Рўйхатга олиш жараёнларига ходимлар ўз хоҳишларига кўра вақтинча жалб қилиниб, улар томонидан уйма-уй юрган ҳолда аҳолидан сўров ўтказиш орқали саволномалар тўлдирилади. Мазкур тадбирда аҳолининг фаол иштирок этиши муҳимлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, рўйхатга олиш даврида ўз хонадонига киритишни истамаганлар ўз ҳудудида ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида фаолият юритувчи стационар рўйхатга олувчиларга мурожаат қилган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашув сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман статистика бўлими бош мутахассиси А. Нормуратов томонидан батафсил жавоблар берилди.
М. САЛИМОВ,
Тойлоқ туман статистика бўлими бошлиғи
Тойлоқ туман статистика бўлими бошлиғи
комментариев