» » «Шуҳрат»га муносиб йигит

«Шуҳрат»га муносиб йигит

Президентимизнинг 2019 йил 11 январдаги Фармонига мувофиқ туманимиздаги Хўжақишлоқ маҳалласидан  муддатли ҳарбий хизматган чақирилган оддий аскар  Шерзод Негматов  Давлатимизнинг юксак мукофоти — "Шуҳрат" медали билан мукофотланган   ва  уни шахсан Юртбошимиз қўлидан олиш бахтига сазовор бўлган эди. 

  Туман ҳокими Б.Бобоназаров бошчилигидаги меҳмонлар Шерзодни қутлаш мақсадида у вояга етган уйда бўлишди. Туман раҳбари Шерзодни  ва, унинг ота-онасини муборакбод қилди. Шундай шижоатли  фарзандни тарбиялаб, вояга етказганликлари учун Бозорбой ака Мелиқулов  ҳамда Дилором опа Жумаеваларга ҳокимлик ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

комментариев