
Учрашув бошланишида аҳолини рўйхатга олиш мавзусида тайёрланган видео-ролик иштирокчиларга намойиш этилди.
Учрашув давомида аҳолини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уни ўтказиш нима учун зарурлиги тўғрисида тўхталиб, республикамизда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш белгиланганлиги, ҳозирги кунда ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида туман статистика бўлими бош мутахассиси А. Нормуратов иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берди.

Таъкидландики, 2023 йил 1-5 ноябрь кунлари - интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали (5кун), 6-10 ноябрь кунлари - интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун), 11-22 ноябрь кунлари –ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3-кун) тартибида аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади. Мазкур тадбирда аҳолининг фаол иштирок этиши муҳимлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, рўйхатга олиш даврида ўз хонадонига киритишни истамаганлар ўз ҳудудида ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида фаолият юритувчи стационар рўйхатга олувчиларга мурожаат қилган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашув сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман статистика бўлими бош мутахассиси томонидан батафсил жавоблар берилди.
А. Нормуратов,
Тойлоқ туман статистика бўлими бош мутахассиси.
комментариев