» » “УМИД НИҲОЛЛАРИ-2019” СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“УМИД НИҲОЛЛАРИ-2019” СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

 Мамлакатимизда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда спортнинг стол тенниси, баскетбол, стритбол, волейбол, гандбол, футбол, кураш,  шахмат, бадминтон, бадиий ва спорт гимнастикаси узоқ ва яқин масофага югуриш, баландликка ва узунликка сакраш бўйича йигит-қизлар ўзаро эстафеталарда беллашди.     Мусобақа якунида Самарқанд шаҳри энг кўп медаль жамғариб, 219 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди. Ургут тумани жамоалари 183 очко билан иккинчи ўринга сазовор бўлган бўлишса, 174 очко тўплаган Тойлоқ тумани ўқувчилари учинчи ўринга лойиқ деб топилди.

комментариев