Маънавият соати

2022 йил 9 сентябрь куни Тойлоқ туман яккакураш ва сув спорт турларига тайёрлаш олимпия марказида тадбир бўлиб ўтди. Маънавият соатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини  нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-361-сон қарори ҳамда Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва фаолиятини дунё илм-фанига, цивилизациясига, ренессансига қўшган ҳиссаси тўғрисида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов  маъруза қилди. 
“Қўшчинор” газетаси бош муҳаррири М. Йўлдошева ЮНЕСКО шафелигида  Абу Райҳон Беруний таваллуди халқаро миқёсида кенг нишонланиши ва унинг аҳамияти тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Каналга қўшилинг: ?
@qushchinor_uz

комментариев