» » Галаботир ва Ғўлба обод масканга айланмоқда

Галаботир ва Ғўлба обод масканга айланмоқда

  Юртимизда "Обод маҳалла" ва "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида ҳар бир  маҳалла ва қишлоқнинг қиёфаси янги кўриниш эгалламоқда. Хусусан, Тойлоқ туманидаги Галаботир ҳамда Ғўлба маҳаллаларидаги қишлоқларда  бу борадаги ишлар қизғин давом этмоқда.
   Дастур асосида маҳаллада йўл қурилиши, ичимлик суви тармоғини тортиш, электр энергияси тизимидаги муаммоларни бартараф этиш, пиёдалар йўлакчаларини қуриш, йўлларни созлаш, алоқа ахборотлаштириш тизимини яхшилаш, қабристонларни ободонлаштириш, хонадонларни таъмирлаш каби ишлар амалга оширилмоқда.
   Кунлик бажарилаётган иш кўлами ва сифати туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллада ташкил этилган “Обод қишлоқ” штабида муҳокама этиб борилмоқда.
   Айни дамда ҳам туман ҳокими мутасадди раҳбарларга иш сифати ва унумини ошириш бўйича керакли топшириқ ва кўрсатмаларни бермоқда.

комментариев