» » НУРОНИЙЛАРИМИЗ СОҒЛИҒИ НАЗОРАТДА

НУРОНИЙЛАРИМИЗ СОҒЛИҒИ НАЗОРАТДА

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги “Кексалар учун туризм ойлиги”га тайёргарлик кўриш ва  уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 9-сонли мажлис баёнига мувофиқ шу ойда  туманимизда  “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилмоқда.  
 Ойлик тадбирий чоралар Дастури асосида бугун  Қўшчинор, Боғичинор, Бирлик ва Чароғбон маҳаллалари меҳнат ва касаба уюшмаси фахрийларининг қадимий  Самарқандга саёҳати ташкил этилди. Нуронийларимизда, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбараси, Улуғбек расадхонаси, “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказига ташрифлар яхши таассурот қолдирди. 
  Н. ЖУМАБОЕВ,
Нуроний жамоатчилик кенгаши аъзоси.

комментариев