» » «Спорт билан шуғулланамиз, соғлом бўламиз!»

«Спорт билан шуғулланамиз, соғлом бўламиз!»

Тойлоқ агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида

 барчанинг шиори ана шундай.

Коллежда ўқувчи-ёшларни жисмонан чиниқтириш, спортнинг муайян турлари билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда ҳар ҳафтанинг шанба кунида бадантарбия машқлари ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Эътиборлиси, уларда ўқувчилар билан бир қаторда таълим маскани педагог ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Ўтган шанба куни ташкил этилган беллашувда коллежнинг II-III босқичлар талабалари ҳамда ўқитувчилар қатнашдилар. Якуний натижаларга кўра, югуриш мусобақасида 305-гуруҳ талабалари Тоҳир Тошпўлатов, Олим Яхшиев ва Жасур Эргашевлар мутаносиб равишда дастлабки уч ўринни банд этишди. Халқа билан бажарилган машқларда 308-гуруҳдан Райҳона Неъматова ҳамда 307-гуруҳдан Жаҳона Нарзуллаевалар 1 ва 2-ўринларни эгаллашди. Волейбол мусобақасида 307, 308-гуруҳларнинг ёш спортчиларидан иборат жамоалар пешқадамлик қилишди. 

Оммавий спорт тадбирини уюшқоқлик билан ташкил этишда коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Аҳмад Каримов ва жисмоний тарбия раҳбари Шавкат Ваҳобовларнинг ҳиссаси катта бўлди. 

Тадбир якунида коллеж директори Қаҳҳор Низомов мусобақаларнинг фаол иштирокчиларига бадиий китоблар совға қилди.

                                                                *** 

Юқоридаги каби тадбирлар туманимизнинг барча муассаса ва ташкилотларида, меҳнат жамоаларида ташкил этилмоқда. 

Н. НОРПЎЛАТОВА.

комментариев