
Жумладан, Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият марказида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳақида, фирибгарлик, коррупция, гиёхвандлик воситаларини олиш, ўтказиш, сотиш ҳамда одам савдоси жиноятлари учун қонунчиликда назарда тутилган жавобгарлик ва унинг ҳуқуқий оқибатлари бўйича маъруза тингланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1 сонли Қарори ижроси бўйича тушунчалар берилди.
Тадбир якунида олдини олиш мумкин бўлган жиноятни содир этилишига имкон яратган ва бу борада сусткашликка, хизмат ваколатини лозим даражада бажармаётган масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Б. ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Самарқанд ҳарбий прокурори ўринбосари адлия майори.
Самарқанд ҳарбий прокурори ўринбосари адлия майори.
комментариев