
Муҳтарам аёлларимиз жамиятимизда меҳр-муҳаббат, нафосат ва садоқат тимсоли сифатида алоҳида ўрин тутади. Улар оила ва жамият тараққиётига қўшаётган беқиёс ҳиссалари, фарзандлар тарбиясидаги меҳнатлари ҳамда фидойиликлари билан юксак эътирофга лойиқ.
Ушбу қутлуғ байрам муносабати билан “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Ҳиммат Оқбутаев томонидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Муҳиба Сайфиддинова ҳамда туман Кенгаши депутати Нилуфар Акрамова партия мақсад ва вазифаларини амалга оширишдаги муносиб ҳиссаси, адолат ва қонунийлик тамойилларини ҳаётга татбиқ этишдаги фаолликлари учун вилоят Кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

комментариев